«OQ SAROY» турар жойи қулай яшаш тарзининг Европа услуби ва шарқона ҳашаматини жамлаган инновацион лойиҳадир. Қуш парвози баландлигидан «OQ SAROY» турар жойининг гўзаллиги ва қудрати кўринади.
Муҳташам ишлаб чиқилган ансамблнинг ҳашаматли қурилиши, юқори технологиялар, муҳандислик ва инновацион ишланмаларнинг замонавий услублари билан бойитилган классик архитектура дизайни, сифатли ва хавфсиз геофизик жойлашув, юқори сейсмочидамлилик, ландшафт яратишда деталларга алоҳида ёндошув уни замонавий шаҳарсозликда бошқалардан фарқли ва талабгир бўлишини таъминлайди.
Ички ҳовлининг ҳар бир деталигача батафсил текшириш, дам олиш учун ўриндиқлар қулай жойлашган, болалар майдончалари ёрқин рангдаги ва хавфсиз аттракционлар билан таъминланган, бўш вақтни ўтказиш учун шийпончалар, спорт майдончалари қурилган. Ҳовлида ёз фаслида болаларга қувонч бағишлайдиган фавворалар барпо этилган,шахсий автомобилларни қўйиш учун ёпиқ автотураргоҳ каби архитектура топилмалари «URBAN STROY» компаниясининг аъло даражадаги турар-жой биносини яратиш режасига киритилган.



Муҳташам фасад, катта витраж деразалар, бино ташқи тарафини классик услубида безатиш, ичи кўриниб турадиган лифтлар, қурилишнинг олий сифати, турар-жой комплекси умумий майдонининг Европа дизайни — бу «URBAN STROY» қурилиши компанияси ва «OQ SAROY» турар жойининг шиорига айланган юқори даражадир.
«URBAN STROY» бу инновацион йўналишлар ва янги технологик ютуқларни қўллаган ҳолда яшаш учун қулай турар-жой биноларини барпо этишни мақсад қилган қурилиш компаниясидир.
«OQ SAROY» турар жой комплекси — бу қўриқланадиган ҳудудда метро бекатига яқин жойлашган сифатли турар жой. Комплекс яқинида болалар боғчаси, мактаб, тиббий муассасалар, шаҳардаги марказий бозорлардан бири, жамоат транспортининг асосий йўналишлари ҳаракатланадиган чорраҳа мавжуд.






















