Жаҳон | 11:11 / 02.02.2018
20610
1 дақиқада ўқилади

Порошенкога тегишли бўлган завод Россия мулкига ўтказилди

Фото: РИА "Новости"

Орджоникидзе номидаги Севастополь денгиз заводи Россия федерал мулкига ўтди. Бу ҳақда РИА «Новости» РФ ҳукумати фармойишига таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Қрим федерал округи ташкилотлари юкламасини ошириш ҳамда ривожлантириш бўйича самарали ишларни ташкил этиш мақсадида, имзоланган фармойиш билан «Серго Орджоникидзе номидаги Севастополь денгиз заводи» ДУКни Севастополь шаҳри мулкидан федерал мулкка ўтказиш ҳақидаги қарор тасдиқланди. У Россия Саноат ва савдо вазирлигига тегишли бўлади», - дейилади хабарда.

Аввал ушбу завод Украина президенти Пётр Порошенкога тегишли бўлган. 2015 йилда корхона Россия ҳукумати томонидан Севастополь фойдасига ўтказилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид