Туркиянинг йўловчи самолёти Эрон ғарбида фалокатга учради. Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси вакилига иқтибос келтирган ҳолда ISNA ахборот агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, самолёт БААнинг Шаржа шаҳридан Истанбулга учаётган бўлган. Фалокат Чахармахал ва Бахтиёрия вилоятида юз берган. Самолёт ерга урилгач, ёниб кетган.

Воқеа жойига қутқарувчилар бригадаси йўл олган.

Ҳозирча бошқа тафсилотлар келтирилмаган.