«Ҳукуматга МДҲ таъсис органларида иштирокимизни расмий равишда тўхтатиш ҳақида, шунингдек, Минскдаги барча тегишли институтларда Украина ваколатхонасини якуний тарзда ёпиш тўғрисида таклиф тайёрлаш вазифасини топширдим», - дея маълум қилди Украина президенти Киевдаги хавфсизлик бўйича форумда.

Унинг сўзларига кўра, шунингдек Украина томонидан МДҲ доирасида имзоланган барча шартномавий-ҳуқуқий база инвентаризациядан ўтказилиши лозим. Бунда мамлакат миллий манфаатларига мувофиқлик даражаси текширилиши керак.