Саудия Арабистонида 35 йиллик тақиқловдан кейин биринчи очилган кинотеатрда илк бор оммавий тарзда кинофильм намойиш қилинди. Шу тариқа қиролликда кинотеатрлар ишлашига киритилган кўп йиллик тақиқловнинг амал қилиши тўхтади. 

Фото: EPA

Илк намойиш қилинган фильм АҚШ киноижодкорларининг “Қора пантера” саргузашт фильми бўлди ва у Ар-Риёддаги кинотеатрга айлантирилган концерт залида бўлиб ўтди. Фильмни ҳам эркаклар, ҳам аёллар томоша қилгани келган. 

Саудия Арабистонида кинотеатрлар 1980-йилларда тақиқланган. Қиролликда яшовчилар кинофильмлар кўриш учун қўшни Баҳрайн ва БААга боришган. Саудия Арабистонидаги ягона ишловчи кинотеатр илмий марказдаги Imax бўлиб, унда таълимий фильмлар намойиш қилинган.

Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: EPA