Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Исроилнинг Эрондаги махфий ядро дастури бўйича фикрига қўшилмади
Британия ҳукуматининг маълум қилишича, Эрондаги ядро қуроли бўйича вазиятга ҳеч қачон соддалик билан қарашмаган ва шунинг учун Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (МАГАТЭ) минтақадаги фаолияти жиддийлик билан кузатиб борилмоқда. Бу ҳақда Reuters ҳукумат вакилининг баёнотига асосан хабар берди.
Аввалроқ, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу маҳаллий телеканалнинг тўғридан-тўғри эфирида Эрон ҳукумати ядро келишувига риоя этиш ҳақида ёлғон гапираётганини айтиб ўтганди.
«Биз Эрон ва унинг ядровий режалари бўйича ҳеч қачон соддалик қилмаганмиз. Шунинг учун Эрон ядровий келишуви бир қисми бўлган МАГАТЭ инспекциялари халқаро ядро муносабатлари тарихидаги энг кенг кўламли ва ишончлидир», - дейилади баёнотда.
Шунингдек таъкидланишича, МАГАТЭ инспекциялари Эрон ядро келишувига амал қилаётгани ва мамлакат ядро дастури «фақат тинч мақсадларда» эканини тасдиқламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Нетаньяҳунинг Эрондаги махфий ядро дастури бўйича баёнотини қўллаб-қувватлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
00:39
Эрон Исроилга ракеталар тўлқинини йўллади
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
20:25 / 07.06.2026
Трамп Хоминаий билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини билдирди
19:47 / 07.06.2026