Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хато бўлади!» - Борис Жонсон Эрон ядро келишуви ҳақида
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг маълум қилишича, Эрон ядро дастури бўйича келишувдан воз кечиш хато бўлади. Бу ҳақда The New York Times хабар қилмоқда.
«Эрон ядро қуролига ҳеч қачон эга бўлмаслигига ишонч берувчи барча вариантлар орасида айнан шу келишув энг оз камчиликларга эга», - дея ёзган Жонсон нашр учун муаллифлик мақоласида.
Унинг сўзларига кўра, «ядро келишувидан воз кечиш ва Эронга юклатилган чекловларни бекор қилиш хато бўлади».
Шунингдек, унинг таъкидлашича, «Эрон ўз ядро дастури муносабати билан қўйилган чекловлар бекор қилинишидан фақат ютади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Эрон билан ядро келишувидан чиқиши оқибатлари ҳақида айтганди.