Ўзбекистон | 16:53 / 07.05.2018
12907
1 дақиқада ўқилади

Қонликўлда ноодатий Китоб эсдалиги барпо этилди (фото)

Қонликўл тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан ёш журналистлар учун туманга медиа-тур ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Kruz.

Фото: Kruz.uz/Бауржан Ботабаев

Медиа-тур доирасида журналистлар туман ҳокимлигининг ёнида барпо этилган Китоб эсдалигига ташриф буюришди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Қурал Абдикаримов китоб эсдалиги ҳақида маълумот бериб ўтди. «Китоб эсдалигининг лойиҳасини рассом Полат Абдиреймов ишлади. Бу майдонда ўтган йили китоб фестивалини ўтказган эдик. Китобнинг ғояси ҳокимлик томонидан ишлаб чиқилди. Яқинда Сирдарёда ҳам китоб эсдалигини кўрдим. Бу ерда ўқувчилар дам олишлари ва китоб ўқишлари мумкин», - дейди Қ.Абдикаримов.

Фото: Kruz.uz/Бауржан Ботабаев

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда китоб эсдалиги ҳозирча фақат Қонликўл туманида бор.

Фото: Kruz.uz/Бауржан Ботабаев
Фото: Kruz.uz/Бауржан Ботабаев
Фото: Kruz.uz/Бауржан Ботабаев

 

Мавзуга оид