Ўзбекистон | 18:40 / 13.05.2018
6861
1 дақиқада ўқилади

Сиёсий бошпана сўраш тўғрисидаги илтимоснома қай тартибда ёзилади?

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 май санасида «Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги» ПФ-5060 сонли фармони тасдиқланганди. Мазкур фармон асосида жорий йилнинг 14 апрелида Ички ишлар вазирининг 106-сонли буйруғи чиқди. Бу буйруқ 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Буйруқ асосида сиёсий бошпана сўраш тўғрисидаги илтимоснома шакли тасдиқланди. Илтимоснома фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзилади.

Илтимосномада сиёсий бошпана сўраётган шахс доимий яшайдиган мамлакатида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди ҳақидаги маълумотларни баён қилади, мамлакатида унга нисбатан ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётганининг реал таҳдиди мавжудлигини кўрсатади.

Сиёсий бошпана сўраётган шахсдан халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид қайси нормалари бузилаётганини асослаб бериш талаб этилади. Шунингдек, илтимосномада ўзи ва оила аъзолари тўғрисида тўлиқ маълумотларни бериши кераклиги ҳам кўрсатиб ўтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид