Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 13 май кунги кучли ёмғирда қатор хонадонларга сув тошиб кирди
2018 йил 13 май куни соат 16.20дан 17.45гача бўлган вақт оралиғида Тошкент вилояти ҳудудида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши кузатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада вилоятнинг Тошкент тумани “Чиғатой” МФЙ, Захариқ кўчаларида, Паркент тумани “Қорақалпоқ” ҚФЙ кўчаларида, Юқоричирчиқ тумани “Жумабозор” МФЙ кўчаларида, Ўртачирчиқ тумани “Шоликор” МФЙ ҳудудидаги Фидойилар, Тановор, Олмос кўчаларида ички суғориш ариқларига ёмғир ёғиши туфайли шоҳ-шаббалар йиғилиб қолиши натижасида бир нечта хонадон ҳовлиларга сув тошиб кирган ва кўрилган чоралар натижасида, хонадонларда сув тошқини олди олинган.
Аҳоли ва фуқароларнинг уй-жойларига талафот етмаган. Жароҳат олганлар йўқ.