Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумотига кўра, 2018 йил 14 май куни вилоятнинг Китоб туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари оқиб ўтган.
ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, сел оқимлари оқиб ўтиш натижасида «Жиллисув» аҳоли пунктида 4 та хўжаликни сув босган.




Қашқадарё вилояти ФВБ бошчилигида ҳудудий ФВДТ хизматлари куч-воситаларини жалб қилган ҳолда кўча ва ариқлар шунингдек «Жиллисув» маҳалласи ҳудудининг ички ирригация тизимларини тозалаш ишлари амалга оширилган.
Тошкент вилоятида 13 май кунги кучли ёмғирда қатор хонадонларга сув тошиб кирди
Табиий офат оқибатларини бартараф этишга Қашқадарё вилоятининг ҳудудий ФВДТ хизматларидан 81 киши, 5 та техника жалб қилинган.
Сел оқимлари оқибатида жабрланган ва вафот этганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.














