Ўзбекистон | 10:00 / 19.05.2018
90779
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда сел туфайли 754 киши эвакуация қилинди 

Фото: Халқ сўзи

18 май куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги “Элобод”, “Азларсой” ва “Богор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида сел оқими юзага келган.

«Сел оқими оқибатида маҳаллалардаги қатор уйларга сув тошиб кирди, бунинг натижасида 116 уйдан 754 нафар киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинган», - дейилади Ўзбекистон ФВВ хабарида.

Жароҳат олган шахслар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Қумқўрғон туман ҳокимлигида сел оқими оқибатларини бартараф этиш бўйича Қумқўрғон туман ҳокими бошчилигида тезкор штаб ташкил этилди.

Штаб таркибига ФВБ, ИИБ, туман коммунал хизматлари ва бошқа тегишли тегишли идоралар вакиллари кирди. Барча керакли кучлар ва воситалар сафарбар этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ яна сел хавфи ҳақида хабар берди.

Бундан аввал эса Қашқадарёда сел оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид