Мирзиёевнинг мамлакат бўйлаб тез-тез сафарлари ҳукумат аъзоларига қандай таъсир қилмоқда?
Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат вилоятларига тез-тез сафар қилиши ҳукумат аъзоларини «маълум бир тарангликда» ушлаб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев маълум қилди, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
«Яхши биласизларки, президент икки ҳафтада бир марта у ёки бу вилоятга ташриф буюрмоқда. Ҳукумат аъзоларининг у ердаги иштироки - Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантириш стратегиясини ҳар куни амалга ошириш билан шуғулланишга имкон берадиган восита, буларнинг ҳаммаси қоғозда бўлиши керак эмас», - деди Хўжаев Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги халқаро конференцияда.
Афсуски, «кўп нарсалар амалга оширилмай, қоғозда қолиб кетгани билан боғлиқ» давр бўлди, дея тан олди у.
«Президент Мирзиёевнинг бундай сафарлари, ўзгаришларнинг кўплиги ва тезкорлиги барчамизни маълум бир тарангликда ушлаб турибди», - дея қайд этиб ўтди вазир.
Хўжаев мамлакатни ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилишига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ботир Хўжаев 15 трлн сўмлик янги дастур ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
19:10 / 22.01.2024
Президентга спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди
19:05 / 22.01.2024
«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» ташкил этилади
09:47 / 19.01.2024