Сўнгги вақтларда иқтисодиётнинг турли соҳаларида бўлаётгани сингари қишлоқ хўжалигида ҳам ислоҳотлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Деҳқонлар ва фермерларга юқори даромад олишлари учун кенг имкониятлар тақдим этилмоқда. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга доир саъй-ҳаракатлар олиб борилиши баробарида қишлоқ хўжалиги уруғчилигига ҳам жиддий эътибор берилмоқда. Элу-юртда “Сара уруғ — ҳосили бўлуғ”, деган мақол ҳам бежизга айтилмаган. Бу сара уруғ ерга қадалса, ҳосили ҳам мўл бўлишини англатади.
Тажрибали деҳқонлар ва фермерлар албатта шу қоидага амал қилган ҳолда сифатли уруғларни ерга қадаса, албатта кўзлаган ҳосилини олиши шубҳасиз. Бунда эса, бир неча йиллардан бери сифатли уруғ етказиб бериш соҳасида фаолият юритиб, бу соҳанинг паст-баландини билувчи AGROHOUSE компанияси ёрдамга келади.
AGROHOUSE компанияси олий навли, юқори сифатли уруғлар, ўсимликларни турли зараркунанда, ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари, ўғитлар, ўсимликлар ҳосилини мўл қилувчи ва ўстирувчи стимуляторлар етказиб бериш билан шуғулланиб келади.
Бундан ташқари, компания томонидан таклиф этиладиган, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган аксессуарлар ва асбоб-ускуналари дунёнинг энг илғор ишлаб чиқарувчилари томонидан импорт қилинади ва маҳаллий бозорларга етказиб берилади.



AGROHOUSE фаолиятининг дастлабки йиллариданоқ сифат, инновацион ёндашув ва аъло даражада хизмат кўрсатишни ўз устувор йўналиши сифатида белгилаб олган.
Компания Ўзбекистон ва Қозоғистон фермер ва деҳқонларига Голландиянинг ENZA ZADEN, Vitalis Organic Seeds, TAKII Europe ва Германиянинг (Фелтзаатен Фрайденбергер) Feldsaaten Freudenberger Seeds каби компанияларининг маҳсулотларини таклиф этади. Компания сифатли уруғлари билан яхши танилган ENZA ZADEN фирмасининг Ўзбекистондаги дистрибьютори ҳисобланади.
AGROHOUSE, шунингдек сифатли сабзавот уруғларидан ташқари, Япония, Германия, АҚШ, Швейцариядаги дунёга донғи кетган йирик кимё мажмуалари ишлаб чиқарган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ҳам таклиф этади.
























