Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда қизилмия илдизи билан шуғулланувчи компания 30 фоиз акцияларини 3 млрд сўмга сотмоқда
Фото: karakalpakboyan.uz
«Қорақалпоқбоян» АЖ акцияларининг 30%ини 3 млрд сўмга таклиф қилмоқда, бундан Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси маълумотлари дарак беряпти, у келишувга воситачилик қилишга тайёр.
Компания Нукусда қизилмия илдизини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхона 1963 йилда ташкил этилган бўлиб, балансида 16 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари бор.
2 минг тонна сиқилган ва 200 тонна 12 фоиз намликдаги сараланган қизилмия илдизини ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотлар экспорт қилинади, шу жумладан Россияга ҳам.
1998 йилдан бери акциядорлик жамияти ҳисобланади, акциядорларнинг 75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари, 25 фоизи - хитойлик инвесторлар. ташкил этади.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025