Жамият | 14:28 / 14.08.2018
25726
1 дақиқада ўқилади

​Олий суд хоразмлик имом ишини номаълум муддатга кечга сурди

Фото: Олий суд

14 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий суд биносида хоразмлик Ҳикматилла қори Юсупов иши бўйича маҳкама номаълум муддатга қадар кечга сурилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бир кун аввал Олий суд вакили Юсуповнинг турмуш ўртоғини телефон алоқаси орқали огоҳлантириб, суд маҳкамаси 14 август куни соат 11:00да бўлиб ўтиши белгилангани ҳақида маълумот берган. Аммо, белгиланган вақтда суд иши кўриб чиқилмади. 

Kun.uz'га маълум бўлишича, «маърузачи судья Мўминов хизмат сафарига кетган»и сабабидан суд иши номаълум муддатга қолдирилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси имом Ҳикматулла Юсупов иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судига протест келтириб, маҳкумнинг турмуш ўртоғи М.Раҳматуллаеванинг мурожаатини қаноатлантиргани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид