Украиналик генерал Россия билан барча алоқаларни узишга чақирди
Украина Хавфсизлик хизмати бошқармаси собиқ бошлиғи, генерал-майор Василий Вовк Украина ҳукуматини Россия билан чегарани бутунлай ёпиб ташлашга чақирди. Бу ҳақда у «Обозреватель» порталида маълум қилди.
Вовк Украина ҳукуматининг Россия билан темир йўл қатновини тўхтатиш бўйича ташаббусига изоҳ бериб, шундай таклифни илгари сурди. Украина инфратузилма вазири Владимир Омелян август ойи бошида Украинада бундай қарорни кўриб чиқилаётгани ҳақида маълум қилганди.
«Келинг, барча алоқаларни узиб ташлайлик, Россия билан чегарани бутунлай ёпиб ташлайлик. Агар бизда уруш бўлаётган бўлса, бу шундай бўлиши ҳам керак», - деди Вовк.
Шунингдек, генералнинг фикрича, Россия билан молиявий муносабатларни тўхтатиш ва савдо-сотиқни ёпиб қўйиш зарур. Унинг таъкидлашича, Украина ҳукумати давлатлар ўртасидаги муносабатларни тугатиш масаласини ишлаб чиқиши ва «тўғридан-тўғри ҳамда қатъий» ҳаракат қилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Қрим бўйича янги топшириқ берганди.
Мавзуга оид
21:24
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54
Кая Каллас: Украинанинг ЕИга қўшилиш бўйича аниқ йўли бор
09:22