Туркия тан олинмаган ҳудудда ҳарбий-денгиз базасини ташкил этмоқчи
Туркия тан олинмаган Шимолий Кипр Турк Республикаси ҳудудида ҳарбий база ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Yeni Safak нашри хабар тарқатди.
Материалда таъкидланишича, кўплаб давлатлар Суриядаги уруш баҳонасида Ўрта Ер денгизидаги ҳарбий иштирокини кучайтирадилар. Шу нуқтаи назардан, Турк ҳарбий-денгиз кучлари Шимолий Кипрда ҳарбий-денгиз базасини ташкил этиш борасида мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таклиф билан чиқди.
Шунингдек, газетанинг қайд этишича, Ўрта Ер денгизи стратегик муҳим минтақа ҳисобланади. Билдирилишича, Кипр Республикаси унинг ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун шериклик алоқаларини ўрнатмоқда.
Бундан ташқари, Шимолий Кипрдаги Гечитқаъла авиабазасини қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда. У бундан олдин турк ҳарбийлари томонидан ишлатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияга С-400 қачондан етказиб берилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:22 / 21.08.2024
Литва Беларус яқинида Бундесвер учун база қуришни бошлади
15:53 / 26.10.2023
Пентагон: Сурия ва Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларига 13 та зарба берилди
11:42 / 30.12.2022
142 та ижтимоий объектлар учун 150 млрд сўм ажратилади
00:32 / 04.12.2022