Жаҳон | 18:45 / 28.08.2018
13099
1 дақиқада ўқилади

Украина Россияни «ёқимсиз сюрпризлар» ҳақида огоҳлантирди

Фото: REUTERS

Украина БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилиш учун бир қатор ташаббусларни тайёрламоқда, улар Россия учун «ёқимсиз сюрприз» бўлади. Бу ҳақда Украинанинг БМТдаги доимий вакили Владимир Ельченко маълум қилди, дея хабар беради Gazeta.ua.

«Биз Бош ассамблея учун бир қатор ташаббусларни тайёрлаяпмиз. Уларни ошкор қила олмайман, чунки бизнинг шимолий қўшнимиз буни кутмоқда... Уларни (руслар) Қрим ва Донбасс бўйича ҳам, Қримнинг ҳарбийлаштирилиши масаласида ҳам бир нечта ёқимсиз сюрпризлар кутмоқда», - дея айтиб ўтди Ельченко. 

БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясининг очилиши 2018 йил 18 сентябрга мўлжалланган. Нашрнинг таъкидлашича, унда Украина президенти Пётр Порошенко бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина нега Қримдан кемаларини олиб чиқиб кетмаётгани айтилганди

Мавзуга оид