Жаҳон | 17:02 / 01.09.2018
21090
1 дақиқада ўқилади

Кремль Донецкдаги воқеалар бўйича изоҳ берди

Фото: Сергей Гунеев/РИА «Новости»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» раҳбари Александр Захарченкога уюштирилган суиқасд минтақадаги кескинликнинг ортишига олиб келади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Захарченконинг ўлими, шубҳасиз, минтақадаги кескинликнинг кучайишига олиб келади», - деди Песков.

Матбуот котибининг таъкидлашича, бу ҳодиса Минск келишувларини амалга ошириш учун шароитларни шакллантиришга ёрдам бермайди.

Песковнинг сўзларига кўра, Захарченкога қилинган суиқасд «провокация» ҳисобланади. Шу билан бирга, унинг аниқлик киритишича, ҳозирги вақтда бу ким томонидан амалга оширилгани номаълум.

«Бу провокация ортида ким турганини ҳали аниқлаш керак», - дея хулоса қилди Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ЛХР»да юқори жанговар шайлик режими эълон қилингани хабар берилганди. 

Мавзуга оид