Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шуҳрат Содиқов NEC ва Toyota Tsusho вакилларини қабул қилди
Шу йилнинг 5 сентябрь куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Япониянинг NEC корпорацияси катта вице-президенти ижрочиси, директорлар кенгаши аъзоси Норишико Ишигуро ва Toyota Tsusho корпорацияси ижрочи директори Мамору Акияма билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда NEC корпорацияси билан ўрнатилган узоқ йиллик самарали ҳамкорлик, жумладан Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи ва телеузатиш тизимини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг жамият ривожидаги аҳамияти таъкидлаб ўтилди.
Ҳар икки томон алоқаларни давом эттиришга тайёр эканини билдирди, замонавий телекоммуникация ва ахборот технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:16 / 29.06.2026
Кузда Apple 15 дан ортиқ янги гаджетни тақдим этади
18:14 / 27.06.2026
Ўзбекистонда пластик йўллар технологияси жорий этилади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
18:13 / 10.06.2026