Россия ФХХнинг Донбассда пайдо бўлиши тушунтириб берилди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ)нинг ходимлари маҳаллий ҳукуматнинг таклифига биноан ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДНР») раҳбари Александр Захарченконинг ўлдирилишини тергов қилиш учун Донбассга келди. Бу ҳақда РФ Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
«Гап россиялик криминалист-экспертлар ҳақида боряпти. Улар бу ҳудудда маҳаллий ҳукумат илтимоси билан бўлади ва уларга терактни тергов қилиш ишларида ёрдам беради. Бор гап шу», - дейди Захарова.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 4 сентябрь куни украиналик журналистнинг Захарченко ўлимини тергов қилишда «ДХР» ҳукуматига ёрдам тақдим этишнинг қонуний асослари ҳақидаги саволига изоҳ беришдан бош тортганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина разведкаси Захарченкога суиқасдни ким ташкиллаштирганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:46
Россия МВ 30 дан ортиқ Украина дрони йўқ қилинганини билдирди
13:37
Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилмоқчи
13:17
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
08:45