Буюк Британиянинг Консерватив партияси депутатлари бош вазир Тереза Мэйга «2019 йил март ойидан кейин» ўз лавозимини тарк этишни таклиф қиладилар. Бу ҳақда The Telegraph газетаси бош вазирликка эҳтимолий номзодлар номи тилга олинган хизмат ёзишмасига асосан хабар бермоқда.

2019 йилнинг март ойи - Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши - Brexit’ни ўтказиш бўйича энг сўнгги муддат ҳисобланади.

Нашрдан таъкидлашларича, уларнинг қўлларига тушиб қолган ҳужжатда ҳар бир номзоднинг бош вазир лавозимини эгаллаши бўйича имконияти баҳоланади.

Хусусан, ёзишма муаллифлари Британия собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг янги бош вазир бўлишига шубҳа қилишган, чунки «фаворит ҳеч қачон биринчи бўлиб келмайди», ТИВнинг янги раҳбари Жереми Хантни эса, аксинча, «яширин етакчи», деб аташган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тереза Мэй Brexit бўйича ультиматум қўйганди.