Жаҳон | 18:20 / 23.09.2018
10606
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Миллий кунидаги мушакбозлик амалдаги рекордни янгилаши кутилмоқда

Фото: AP

23 сентябрь куни Саудия Арабистони қиролликка асос солинганининг 88 йиллигини кенг кўламли байрам тадбирлари ва ажойиб фейерверклар билан нишонлайди. Ҳукуматнинг Халқаро алоқалар марказида шу ҳақида маълум қилинди. 

Бу йилги катта фейерверк байрами ортидан Саудия Арабистони ҳатто Гиннеснинг Рекордлар китобидан ўрин олиши мумкин — фейерверклар сони ва улар ёрдамида осмонда акс эттирилган катта байроқ тасвири бўйича. Бутун мамлакат бўйлаб 55 ўрнатмадан 990 минг марта мушаклар отилиши кутилмоқда. 

Қироллик аҳолисини ёрқин шоулар кутмоқда. Бундан ташқари, Ар-Риёдда дунёга машҳур Du Soleil цирки иштирок этмоқда. 

Қироллик ўтган йилги Миллий кунини нишонлагандан буён Саудия Арабистони аёллар ҳуқуқини оширишда ривожланишга эришди ва сайёҳлар учун нисбатан очилди. 

21 сентябрда маълум қилинишича, Саудия Арабистони тарихида биринчи марта аёл киши бошловчи сифатида фаолият юритмоқда, 2017 йилда эса мамлакат ҳукумати аёлларнинг автомобиль бошқаришига нисбатан узоқ йиллик тақиқловни бекор қилишди. 

Апрель ойида Ар-Риёдда 40 йил ичидаги илк кинотеатр очилди. 

Мавзуга оид