Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ АҚШ санкцияларини четлаб ўтиб, Эрон билан ҳисоб-китоб қилиш механизмини яратади
Европа иттифоқи (ЕИ) дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг маълум қилишича, Европа мамлакатлари, Буюк Британия, Хитой ва Россия Эрон билан савдо қилиш учун молиявий механизм яратмоқчи. Европа дипломатияси раҳбарининг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.
«Европа иттифоқига аъзо давлатлар Эрон билан молиявий транзакциялар ўтказиш учун юридик шахс ташкил этади», - деди Могерини БМТдаги вазирлар учрашуви якунлари бўйича.
Унинг таъкидлашича, бундай қадам Европа компанияларига Европа қонунчилигига мувофиқ Эрон билан битимларни амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, ушбу қарор Эронни бозордаги бошқа иштирокчилар учун очиқ қолдиради.
Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари Эрон билан битимларни амалга ошириш учун мавжуд каналларни сақлаб қолишга қарор қилишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эронни уйғурларни нефтга «алмаштиришда» айблаганди.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026