Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск бир кунда 1,5 млрд доллар йўқотди
Tesla асосчиси Илон Маскнинг бойлиги бир кун ичида 1,5 млрд долларга камайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Маск АҚШ ҳукумати уни судга бергани ҳақида хабарлар тарқалгач, 1,5 миллиард долларни йўқотган.
Таъкидланишича, Маскни Tesla акциядорларига ёлғон ва асоссиз маълумот беришда айблашди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск АҚШнинг қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси томонидан унга қарши қўйилган даъволарга муносабат билдирганди.
Маскнинг маълум қилишича, фирибгарлик бўйича айбловларни асоссиз деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, бу даъволардан жуда хафа бўлган ва қайғудадир.
Мавзуга оид
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026