Жаҳон | 12:53 / 05.10.2018
18540
2 дақиқада ўқилади

Олимлар АҚШни биологик қурол ишлаб чиқишда гумонламоқда

Фото: REUTERS

Ҳашаротлар генетик модификацияланган вирусларни тарқатиш учун ишлатилиши мумкин бўлган Пентагон дастури Биологик қуроллар тўғрисидаги конвенцияни бузиши мумкин. Бу ҳақда Science журналида эълон қилинган, олимлар халқаро гуруҳининг тадқиқотида айтилади.

Илмий журналдаги мақола Германия ва Франция университетларининг эволюцион генетика, биоэтика ва ушбу соҳалар билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар билан шуғулланадиган мутахассислари томонидан тайёрланган.

Тадқиқотчилар маълумотига кўра, Пентагоннинг истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармасида (DARPA)  Insect Allies («Иттифоқчи-ҳашаротлар») деб номланган дастур ишлаб чиқилмоқда. У, тажрибаларнинг расмий вазифасига кўра, ҳашаротлар томонидан олиб ўтилувчи вируслар ишлаб чиқарадиган, ўсимликларнинг хромосомаларини «горизонтал» таҳририни аниқлаши керак.

Олимларнинг кўрсатишича, ушбу дастурда Пентагон томонидан қўлланилиши мумкин бўлган муҳим биологик, иқтисодий ва ижтимоий оқибатлар бор. Шу билан бирга, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, АҚШ қишлоқ хўжалиги учун ушбу лойиҳанинг амалий фойдаси шубҳали.

«Якунда, бу дастур кўпчилик томонидан биологик агентлар ва уларни душман объектларига етказиб бериш воситаси сифатида қабул қилиниши мумкин, бу - агар рост бўлса - Биологик қуроллар тўғрисидаги конвенцияни бузади», - дея қайд этилади мақолада.

Шунингдек, тадқиқотда билдирилишича, 2016 йилдан буён бу дастурга 27 миллион доллар сарфланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда Пентагон лабораторияси ташкил этилгани ҳақида хабар берганди

 

Мавзуга оид