Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар тез тайёрланувчи лағмондан қандай зарар етказилишини баҳолашди
Фото: Thinkstock/Fotobank.ru
Академик М.Ф.Решетнев номидаги Сибирь давлат Илм-фан ва технологиялар университети (СибГУ) тадқиқотчилари тез тайёрланувчи лағмон таркибини ўрганиб чиқишди ва унинг зарарли хусусиятларини баҳолашди. Тадқиқот университет сайтида эълон қилинган.
Тадқиқотда айтилишича, лағмон таркибида буғдой уни, палма ёғи, карбонат ва натрий полифосфати мавжуд. Олимларнинг сўзларига кўра, бу таркибий қисмлардан баъзилари организмга фойда келтирмайди, аммо ўртача миқдорда истеъмол қилинган тақдирда зарар ҳам етказмайди.
«Лағмон таркибида турли моддалар ҳозирги миқдорда бўлса, улар организмга зарар бермайди. Бироқ, ҳар куни фақатгина уни [лағмон] истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки унда оқсиллар ва ёғ миқдори етарли эмас», - дея хулоса қилган СибГУ доценти Елена Семиченко.
Мавзуга оид
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026