Кўриш қобилиятини йўқотмаслик йўли айтилди
Уэстмид тиббий тадқиқотлар институти олимларининг кўрсатишича, нитратларга бой сабзавотлар, масалан, лавлаги ва салат яшил баргларини истеъмол қилиш сариқ доғ (кўз тўрпардасининг кўриш нерви олдидаги энг сезгир жойи) дегенерацияси эрта босқичи ривожланиш хавфини камайтиради. Бу ҳақда MedicalXpress'даги матбуот учун хабарномада айтилади.
Сариқ доғ дегенерацияси (макулодистрофия) - ёшга боғлиқ бўлган касаллик бўлиб, бунда кўриш қобилияти ёмонлашади. У 55 ёшдан ошганларда кўзи заифлик юз бериши билан боғлиқ ҳолатларнинг тахминан ярмига сабаб саналади. Шу билан бирга, кўз пардаси ҳужайраларини озиқлантирадиган томирларнинг ўлиши юз беради.
15 йил давом этган узоқ муддатли тадқиқотда 49 ёшдан ошган икки мингдан зиёд киши иштирок этди. Маълум бўлишича, кунига 100-142 миллиграмм сабзавот нитрати истеъмол қилганларда макулодистрофия пайдо бўлиш хавфи икки баробарга камроқ истеъмол қилганларга қараганда 35 фоизга кам бўлган. Ушбу миқдордан ошиш ҳеч қандай қўшимча фойда бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир киши қанча одамнинг юзини эслаб қолиши аниқланганди.
Мавзуга оид
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:55 / 05.11.2024