Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чепига яшаган ГРУ ётоқхонасида ходимларнинг фарзандлари махфийлаштирилган. Бунинг учун улар 100 ёшга «қаритиб қўйилган»
Россия Мудофаа вазирлиги бош штаби раҳбарияти 2011 йилда Маршал Бирюзов кўчасида жойлашган идора ётоқхонасида яшовчи ГРУ ходимларининг фарзандларини махфийлаштириш ҳақида буйруқ чиқарган. Бу ҳақда журналист Сергей Канев ва «Досье» Марказининг суриштирувида айтилади.
Тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра, Британия томони ГРУ собиқ зобити Сергей Скрипални заҳарлашда гумонлаётган Анатолий Чепига Ҳарбий-дипломатик академияда таҳсил олган пайтда ушбу ётоқхонада истиқомат қилган.
Махфийлаштириш қуйидагича рўй берган - ётоқхонада яшовчи барча 56 нафар боланинг «туғилган санаси» устунида ҳақиқий ёшга 100 йилдан қўшиб қўйишган. Яъни, 2005 йилда туғилганлар 1905, 2010 йилдагилар эса 1910 йил, деб ёзилган.
«Ҳарбий идорадаги манбага кўра, Пенсия жамғармаси навбатдаги марта пенсионерлар рўйхатини текширганида ва кутилмаган тарзда икки уйда яшаб келаётган, ҳисобга олинмаган юз ёшлиларни аниқлаганда ошкор бўлди. Россия Пенсия жамғармаси ходимлари буни қандайдир фирибгарлик схемаси деб ўйлашган ҳамда ҳатто полицияга мурожаат қилишмоқчи бўлган, бироқ Мудофаа вазирлиги ўз вақтида аралашди ва гап нимада эканлигини тушунтириб берди», - дейилади «Досье» Маркази хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳарбий университет ҳурмат тахтачасида Скрипални заҳарлаган шахснинг сурати аниқланганди.
Мавзуга оид
16:20 / 21.03.2026
Кремлга яқин иқтисодчилар Россияда йил охиригача рецессия бўлишини кутмоқда
14:00 / 20.03.2026
SIPRI: Россия ҳарбий харажатлар ўсишининг энг юқори нуқтасидан ўтди
12:29 / 20.03.2026
ЕИ йил охиригача Россия СТГдан воз кечишни режалаштирмоқда
12:27 / 20.03.2026