МАК монополияси ҳар йили ички авиаташувлар бозорининг 1,9 фоиз қисқаришига олиб келмоқда
Ўзбекистон транспорт тизими йўловчиларни турли транспорт воситаларида мувофиқлаштирилган ҳолда ташиш сиёсатига эга эмас, бу сайёҳлар учун мамлакат жозибадорлигини пасайтирмоқда, дейилади 2025 йилгача бўлган даврда туризмни ривожлантириш концепциясида.
Хусусан, Ўзбекистондаги фуқаролик авиация ташувлари сектори боғламаларнинг етарли эмаслиги, шунингдек, хизматларнинг юқори қиймати билан ажралиб туради. Бу Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига кўра, кўп жиҳатдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг монополистик позициялари билан боғлиқ.
Натижада, Ўзбекистон минтақада халқаро авиаташувлар ўсиш суръатининг энг паст кўрсаткичига (2%), шунингдек, ички авиаташувлар бозорининг қисқаришига (ҳар йили 1,9% га) эга бўлди.
«Шу каби ҳолат «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ темирйўл ташувлари тизимида ҳам кузатилмоқда, у темирйўл составлари ва рейсларнинг етишмаслиги билан ажралиб туради», - дея таъкидланади ҳужжатда.
Шунингдек, республикада ҳудудлараро, белгиланган жадвал асосида мунтазам равишда ҳаракатланувчи автобус транспорти йўналишлари деярли йўлга қўйилмаган.
Бундан ташқари, минтақалараро йўналишлар ноқулай ва мураккаб транспорт логистикасига эга. Масалан, минтақалар ўртасида авиақатновлар йўқ, барча қатновлар Тошкент орқали амалга оширилади, бу транспорт харажатларининг кўпайиши ҳамда республика минтақалари ўртасида саёҳат қилишнинг камайиб кетишига олиб келяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни бир нечта компанияларга бўлиб юбориш таклиф этилганди.
Мавзуга оид
20:33
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларини 30 фоизга оширади
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
14:06 / 26.10.2024