Франция ҳукумати Бенинга 1892 йилда мустамлакачилар томонидан олиб чиқиб кетилган 26та маданий мерос буюмини қайтариб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Елисей саройи веб-сайтида хабар қилинди.

«Буюмлар генерал Доддс томонидан Беханзин саройидан ҳарбий ўлжалар сифатида олиб чиқиб кетилган», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Франция президенти Эммануэль Макрон музейларни ушбу буюмларни қайтариш жараёнида иштирок этишга чақирди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Макрон ўртасидаги дўстлик тугагани хабар берилганди.