Жаҳон | 10:58 / 18.12.2018
4618
1 дақиқада ўқилади

Япония янги мудофаа стратегиясини ишлаб чиқди. Кемаларнинг бир қисми авиаташувчиларга айлантирилади

Фото: AP

Япония ҳукумати келгуси 10 йил учун янги авиаташувчилар яратишни ўз ичига олган мудофаа стратегиясини ишлаб чиқди ва тасдиқлади. Бу ҳақда Kyodo агентлиги ҳужжатга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Стратегияга мувофиқ, «Идзумо» синфидаги эскадрилья мина ташувчи-вертолёт ташувчилар янги авиаташувчи крейсерлар учун асос бўлиб хизмат қилади. Режага кўра, уларда Американинг F-35 қирувчилари ҳамда вертикал қўниши мумкин бўлган F-35B энг янги самолётлари жойлаштирилади.

Шунингдек, ҳужжатда айтилишича, Япония ҳукумати АҚШ, Хитой, Россия ва КХДРнинг хатти-ҳаракатлари туфайли флотни мустаҳкамлашга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Хитойга қарши курашда АҚШни қўллаб-қувватлагани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид