Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар мавзусидаги ижтимоий роликлар танлови эълон қилинди! Мутлақ ғолиб 10 миллион сўм соҳибига айланади
Ёшларга оид давлат сиёсатини тарғиб қилувчи ролик муаллифларини рағбатлантириш мақсадида Ижтимоий роликлар танлови эълон қилинди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар медиа маркази томонидан ўтказилаётган танловда ғолиблар бешта номинация бўйича аниқланади:
1) Инновацион ғоя ва ақлий салоҳиятни ошириш;
2) Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандликка кўмаклашиш;
3) Соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни тарғиб қилиш;
4) Жиноятчилик, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларга қарши курашиш;
5) “Бу – менинг Ўзбекистоним”.
Ёшлар мавзусидаги ижтимоий роликлар танлови эълон қилинди! Мутлақ ғолиб 10 миллион сўм соҳибига айланади pic.twitter.com/bWBmvyJh0e
— Kun.uz (@KunUzNews) December 18, 2018
Ҳар бир йўналиш бўйича 1-,2-,3-ўрин ҳамда рағбатлантирувчи мукофот берилади. 1-ўринга 5 миллион сўм, 2-ўринга 3 миллион сўм, 3-ўринга 2 миллион сўм, рағбатлантирувчи ўрин соҳибига эса 1 миллион сўм ажратилган.
Ҳакамлар ҳайъати қарори билан 5 та номинацияга тақдим этилган роликлардан бири мутлақ ғолиб сифатида эълон қилинади ва муаллифга 10 миллион сўм берилади.
Материаллар 24 декабрга қадар Ёшлар ижод саройида қабул қилинади. Унда 2018 йил давомида тасвирга олинган мавзуга оид барча роликларни тақдим қилиш мумкин.
Мавзуга оид
10:15 / 17.05.2023
МРБ Telegram'да россияликлар учун ролик эълон қилди
17:48 / 28.09.2019
«Қолипга солинган фикрлар ёшларга қизиқ эмас» — Ёшлар иттифоқини ўзгартиришга интилаётган Алишер Саъдуллаев билан суҳбат
15:50 / 25.06.2019
Наманганликлар «Ёшлар ва қонун» танловида пешқадам бўлди
15:59 / 17.06.2019