15:41 / 27.12.2018
25633

Россиялик олигарх Путинга санкциялар бўйича шикоят қилди

Фото: Aleksy Nikolskyi/AFP/Getty Images

Россиялик миллиардер, «Сколково» жамғармаси президенти ва «Ренова» компанияси эгаларидан бири Виктор Вексельберг Россия президенти Владимир Путинга АҚШ санкциялари бўйича шикоят қилиб, улар бизнесига зарар етказганини айтди. Россиялик олигархнинг сўзлари Reuters агентлиги томонидан келтирилган.

Тадбиркор Америка чекловлари натижасидаги йўқотишларни «ўлимга олиб келмайдиган», деб баҳолади. «Катта миқдорда йўқотишлар, бу ёқимсиз. Санкциялар бизнинг бизнесимиз тузилмасига сезиларли таъсир қилди, аммо бу ўлимга олиб келмайди», - деди олигарх. У россиялик бошқа бир миллиардер - Олег Дерипасканинг Америка ҳукумати билан музокаралардаги муваффақиятини изоҳлашдан бош тортди.

Ҳар икки тадбиркор 2018 йил апрель ойида АҚШ санкциялари остида қолди, бу уларнинг активлари қийматига кескин таъсир кўрсатди, шунингдек, бутун бизнес учун жиддий хатарлар уйғотди. Натижада, улар чекловлардан қутулиш учун активларга эгалик қилиш тузилмасини жиддий ўзгартирди. Иккала бизнесмен асосий активларда улушни сезиларли даражада камайтирди, бу бизнес нормал иш олиб бориши учун керак бўлди.

Шунингдек, Вескельбергнинг журналистларга айтишича, Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумига (БИФ) боришни режалаштирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг бой одамлар 2018 йилда 511 млрд доллар йўқотгани хабар берилганди.

Top