Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия армияси жанговар роботларни қабул қилиб олди
Фото: РИА Новости
Россия Мудофаа вазирлиги «Уран-9» робототехник комплексни қабул қилиб олди. Бу ҳақда РИА «Новости» «Калашников» концерни бош директори Владимир Дмитриевга асосан хабар бермоқда.
Дмитриевнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда биринчи серияли партияни ишлаб чиқариш якунланмоқда.
«Умуман олганда, «Уран»лар - бу кейинги маҳсулотлар учун яхши илмий-техник захирадир», - дея қўшимча қилиб ўтди концерн раҳбари.
Ўтган йилнинг октябрида Россия Мудофаа вазирлиги «Нерехт» энг янги жанговар робот ва «Уран-9» жанговар робототехник комплекслар синови тасвирланган кадрлар бўлган видеороликни эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Хитой қуролларда устунлик бўйича пойгада АҚШни ортда қолдиргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45 / 17.01.2026