Иқтисодиёт | 13:39 / 27.01.2019
8914
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон иқтисодий эркинлик рейтингида 12 поғона юқорилаб, 140-ўринни эгаллади

Фото: Pinterest

Ўзбекистон Heritage Foundation тадқиқот институти эълон қилган 2019-йилги иқтисодий эркинлик рейтингида 140-ўринни эгаллади.  

Ўзбекистонга максимал 100 баллдан 53,3 балл берилган. Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 51,5 балл билан 152-ўриндан жой олганди.

Марказий Осиёдаги республикалар орасида  Қозоғистон 59, Қирғизистон 79, Тожикистон 122 ва Туркманистон 164-ўринда қайд этилган.

Рўйхатга жами 180 давлат киритилган бўлиб, 1-ўринда 90,2 балл билан Ҳонгконг, охирги ўринда 5,9 балл билан Шимолий Корея жойлашган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид