Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко: Путин СССР тикланишини хоҳлайди
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан фақат «куч позициясидан» фойдаланган ҳолда гаплашиш мумкин. Бу ҳақда у Fox News’га интервьюда айтиб ўтди.
Порошенконинг сўзларига кўра, Америка президенти маъмурияти «Путин хавфли эканини» тушунмоқда.
«У (Путин) Россия империяси, совет иттифоқи уйғониши, қайта тикланишини хоҳлайди. Унда ўз мақсадларига эришиш учун енгиб бўлмас чегаралар йўқ», - деди Порошенко.
Шунингдек, Порошенко Путин билан телефон орқали суҳбатлашишга бўлган муваффақиятсиз уриниш ҳақида гапирди.
Украина етакчисининг сўзларига кўра, сўнгги марта у Путинга 25 ноябрь куни қўнғироқ қилишга уринган.
«Мен унга «нима бўляпти?» деб сўраш учун қўнғироқ қилдим, у жавоб бермади», - деди Порошенко.
Унинг қўшимча қилишича, Путинда, эҳтимол, «айтиш учун ҳеч нарса» бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Донбассдаги фалокат ва Россия танклари сони ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
18:39 / 30.06.2026
«Ўзларига қайтаётган уруш реаллиги» – Россия яна дронлар ҳужумига учради
09:55 / 24.06.2026