Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Хизмат мажбуриятларини бажараётганда ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар) ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолда бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2010 йил 5 августдаги 430-сон буйруғи билан тасдиқланган Хизмат мажбуриятларини бажараётганда ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар) ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолда бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Хизмат мажбуриятларини бажараётганда ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар) ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолда бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар:
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“5. Тан жароҳатининг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариши билан бўлган сабабий боғланиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ–4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳарбий-шифокорлар комиссиялари томонидан аниқланади.”.
11-банднинг иккинчи хатбошисидан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрик ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 15-иловасига мувофиқ,” деган сўзлар чиқариб ташланади.

















