Ўзбекистон нега Россия ҳарбий самолётларининг ҳаво ҳудудидан учишига рухсат берди?
Сенат 18-ялпи мажлисда Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида ҳарбий ҳаво кемаларнинг мамлакатлар ҳаво ҳудудидан фойдаланишини маъқуллади. Бу хабар айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйди, хусусан «наҳот, рус ҳарбийлари таъсирига тушиб қолсак», дея муҳокамалар бошланди.
Сенатор Валерий Тяннинг айтишича, ҳужжат билан ҳарбий ҳаво кемаларининг бошқа давлат ҳаво ҳудудидан учиб ўтиши жараёни соддалаштирилади, рухсат олиш ва парвоз қилиш вақти камаяди. Аслида-чи, гап нимада?
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
«Айни келишув, биринчи галда, Ўзбекистоннинг манфаатларига тўла мос келади. Ҳужжат ҳарбий маҳсулотларни етказиб бериш шартларини соддалаштириб, ташкилий масалаларда қарор қабул қилиш тезлигини оширади», – дейди сенатор.
2016 йил 29 ноябрь куни Москва ва Тошкент ўртасидаги ҳарбий-техникавий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ҳужжатлари қабул қилинганди. Кейинроқ, 2018 йили 29 март куни Ереван шаҳрида ўтказилган ArmHiTec-2018 халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ва Россия ҳукумати вакиллари 10дан ортиқ ҳарбий Ми-35м вертолётларини харид қилишга келишиб олганди.
Сенатор таъкидлаганидек, ҳарбий маҳсулотларни етказиб бериш шартлари соддалаштирилиши, расмиятчилик ишлари кам вақт олиши керак. Сенат маъқуллаган битим айнан шу шартларнинг пайдо бўлишига йўл очиб беради, жумладан вертолёт ва бошқа ҳарбий маҳсулотларнинг етказиб беришда ҳарбий учоқларнинг парвозида камроқ масалалар пайдо бўлади.
Шавкат Мирзиёев 2018 йил 9 январь куни парламент томонидан маъқулланган мамлакатнинг янги таҳрирдаги Мудофаа доктринасини имзолаганди. Унга кўра, янги таҳрирдаги Мудофаа доктринаси Ўзбекистон Республикасининг мудофаа салоҳиятини ошириш, профессионал армияни тайёрлаш ҳамда «мудофаа мақсадидаги ҳарбий-техникавий саноатни ривожлантириш»га йўл очиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айни битимни ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Айнан мана шу омилларни инобатга олган ҳолда, муҳокамаларга жиддий тус бериш керак эмаслигини таъкидламоқчимиз. Ўйлаймизки, бу фақат Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти ва ҳарбий-техникавий салоҳиятини ошириш учун тузилган битим эди, холос.
Алишер Рўзиохунов
Мавзуга оид
18:13 / 28.11.2024
Россияда 21 минг мигрантни ноқонуний рўйхатдан ўтказган шахслар қўлга олинди
16:08 / 28.11.2024
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширади — Путин
13:10 / 28.11.2024
Россия ARD'нинг икки журналистини мамлакатдан чиқариб юборяпти
11:31 / 28.11.2024