Жамият | 13:16 / 09.03.2019
8645
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ОТМ Германия университетлари билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) вакиллари Берлин техника университетида Европа иттифоқининг Эразмус+ Олий таълим муассасаларида салоҳиятни ошириш (Capacity Building in the Field of Higher Education) дастури бўйича “NICoPA: Аниқ рақамли қишлоқ хўжалиги учун янги ва инновацион курслар” лойиҳасининг дастлабки йиғилишида иштирок этишди.

Лойиҳада Европанинг нуфузли университетлари билан биргаликда  Ўзбекистондан учта олий таълим муассасалари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети қатнашмоқда. Шунингдек  ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихона вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти  ушбу лойиҳа доирасида рақамли қишлоқ хўжалиги учун янги инновацион йўналишларни очиш унга юқори аниқликдаги замонавий фанлар, яъни Масофадан зондлаш, ГИС технологиялари, Smart қишлоқ хўжалиги каби фанларнинг moodle'лари ҳамда замонавий таълим технологияларини яратиш вазифаси белгиланди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида, ТИҚХММИ ва Германиянинг фазовий-космик маълумотлар базасини яратиш бўйича энг нуфузли компанияларидан бири Engineering Consulting and Management for Space Technologies GmbH компанияси билан ҳамкорлик битимини имзолади.

Ушбу Битимни имзолашдан асосий мақсад, ўқув жараёнига киритиладиган юқоридаги  Масофадан зондлаш, ГИС технологиялари, Smart қишлоқ хўжалиги каби фанлар мазмунини Ўзбекистон ҳудудига оид фазовий маълумотлар билан тўлдиришга қаратилган. 

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида фазовий маълумотлар йиғувчи приборларни харид қилиш ҳам режалаштирилган. Ушбу приборлар ёрдамида институтнинг ўқув тажриба майдонларида лаборатория машғулотлари ва тадқиқот ишларини ўтказиш, тупроқ структурасини чуқур таҳлил қилиш, тупроқнинг мелиоратив ҳолатини аниқлаш, унинг шўрланиш даражаси ёки эрозияга чалинганлик ҳолатини юқори аниқликда таҳлил қилиш имкониятига эришилди.

Мавзуга оид