Дунёдаги энг катта самолёт 400 млн долларга сотилиши мумкин – ОАВ
Microsoft компаниясининг марҳум ҳамасосчиси Пол Алленнинг Vulcan холдинг компанияси дунёдаги энг катта самолёт Stratolaunch билан боғлиқ лойиҳани 400 млн долларга сотмоқчи. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда CNBC телеканали хабар берди.
Stratolaunch самолёт-ташувчиси 9,1 минг метр баландликдан орбитага ракеталар учириш учун мўлжалланган. Дастлаб Stratolaunch Systems аэрокоинот компанияси самолётдан сунъий йўлдошларни ер атрофи орбитасига учиришга мўлжалланган Pegasus XL қанотли ракетасини учиришни режалаштирмоқда. Келгусида самолёт ўз бортига 3 тагача ракета олиши мумкин.
Апрель ўрталарида Stratolaunch илк парвозини амалга оширганди. Самолёт Мохава чўлидаги (Калифорния) полигондан ҳавога кўтарилиб, 5 кмдан кўпроқ баландликда 304 км/соат тезлик билан 2,5 соат парвоз қилган. Ушбу парвоз давомида самолётнинг учиш-техник кўрсаткичлари баҳоланган.
Телеканал маълумотларига кўра, лойиҳа учун сўралаётган нарх ичига самолётга эгалик қилиш ҳуқуқи, интеллектуал мулк ва лойиҳа билан боғлиқ инфратузилма киради.
Маълум қилинишича, компания британиялик миллиардер Ричард Брэнсонга лойиҳани Virgin Group компаниясига сотиш таклифи билан мурожаат қилган, бироқ миллиардер гўёки лойиҳа учун рамзий 1 доллар таклиф қилган.
Телеканалнинг таъкидлашича, Stratolaunch ҳам, Vulcan ҳам самолётнинг сотилиши ҳақидаги ахборотга изоҳ бермаган, бироқ компания вакили самолёт фойдаланишга тайёрлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024