Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа твиттерида мижозининг аҳволи яхши эмаслиги ҳақида маълум қилди. 

«Зангиотадан қайтяпман. Мижозимнинг аҳволи оғир. Қон босими баланд. Оёғи тўлиқ бинт билан боғланган. Ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти. Ҳушидан кетиш ҳолатлари кўп кузатилган», деган адвокат.

У ҳукуматдан бу тарзда ушлаб туриш бас қилинишини сўраган.

Грегуар Манжа апрель ва май ойларида ҳам Ўзбекистонга келган ва  Зангиота тумани ҳудудидаги 21-жазони ўташ колониясида бўлганди.

Май ойи охирида адвокат мижозига тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ва унга руҳий босим ўтказилаётгани ҳақида ёзганди. Бу хабарни Ўзбекистон Бош прокуратураси рад этган ва Гулнора Каримованинг аҳволи қониқарли эканини таъкидлаганди.

Бош прокуратура март ойи бошида Гулнора Каримова жазони ўташ тартибини бузгани учун қайтадан қамоққа олингани ҳақида хабар берганди.

«ИИВ Жазони ўташ бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати тақдимномаси асосида жазони ўташ талаби ва шартларини қўпол равишда бузгани сабабли жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан Г.Каримовага нисбатан тайинланган жазонинг қолган қисмини жиноят-ижро қонунчилигига мувофиқ умумий режимдаги колонияда ўташ жазосига алмаштириш тўғрисида ажрим чиқарилди», – дейилади Бош прокуратура тарқатган хабарда.​

2017 йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова иши бўйича маълумот берган, унга кўра Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида, яъни биринчи президент Ислом Каримов даврида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилгани ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани