Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати 20-мажлисида Устюрт ГКМ қурилишида 80 млн доллар пора олингани тўғрисида берган баёноти бўйича иш бошлади. 

«Мустақил бўлганимиздан бери нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларнинг 50 фоизи пора билан бўлиб келган. Биргина Сурғил нефть-газ лойиҳаси учун (Сурғил конидаги Устюрт газ-кимё мажмуаси — таҳр.) бир амалдор 80 миллион доллар олган! », – деганди Мирзиёев.

«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Баҳодир Сиддиқов мазкур фактни «тасдиқлаш учун асоси йўқлигини» айтди.

«Бу масалада давлат раҳбарининг баёноти бўлса, демак унда етарлича далиллар бор ва табиийки бу бўйича тегишли чоралар кўрилади. Билишимизча, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу масала билан шуғулланишни бошлаган», – деди Сиддиқов журналистларга.