21:40 / 24.07.2019
21816

Президентга келган табриклар, Британиянинг янги бош вазири, Яккабоғ воқеаси тафсилотлари ва куннинг бошқа хабарлари

Якунланиб бораётган 24 июль, чоршанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.

 ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

·       Президент кичик бизнес ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларга тўхталди

·       Икки ҳафта мобайнида ҳокимлар ҳар бир маҳалла кесимида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз режасини тақдим қилади

·       Президент видеоселектор вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берди

·       Президент: «Ҳокимлар ва ўринбосарлари 70 фоиз вақтини тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлайди»

·       Ўзбекистонда ҳокимлар иши янги тизим бўйича баҳоланади

·       Энди вилоят ва туман ҳокимлари, тўрт раҳбар ҳафтасига уч кун фақат тадбиркорлик билан шуғулланади — Президент

·       Президент фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектлари сони кўпайиб кетган вилоятларни танқид остига олди

 

Бошқа хабарлар

·       Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган маслаҳат учрашуви қолдирилганига изоҳ берилди

·       Таваллуд кунини нишонлаётган Шавкат Мирзиёев Владимир Путин, Имомали Раҳмон, Гурбангули Бердимуҳаммедов билан телефон орқали мулоқот қилди

·       Афғонлараро мулоқот бўйича Самарқанд учрашувининг аниқ санаси қачон эълон қилиниши очиқланди

·       Шавкат Мирзиёевнинг 10 та энг муҳим ташаббуси аниқланди

·       БМТ баҳоловчи миссияси Ўзбекистонга юборилади. У сайлов жараёнини ташкиллаштиришда ёрдам беради

·       Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида янги лавозим жорий этилади

 

Иқтисодиёт ва молия

·       Сиқилган газни якуний истеъмолчига сотишда акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилди

·       Хитой компанияси Жиззахда агросаноат кластери ташкил этади

·       ҚҚС, иш ҳақи ва пенсиялар: 1 августдан нималар ўзгаради?

·       Аҳоли жон бошига қанча инвестиция маблағи тўғри келиши айтилди

·       Ўзбекистоннинг хуфиёна иқтисодиёт даражаси ошкор этилди

 

Жамият

·       Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар сони рекорд даражага яқинлашди

·       Нодавлат нотариуслар қай тартибда ишлайди?

·       Давстатқўм гўшт нархининг ошиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

·       Ўзбекистон журналистларига ҳуқуқий ёрдам берадиган клиника очилди

·       Ўзбекистонда янги стандартлар амалга киритилди

 

Долзарб мавзулар

·       Орган ходимлари кимни ҳимоя қилиши керак: зўравон ҳокимними ёки ўз ҳақини талаб қилаётган халқни?

·       «Яккабоғ воқеаси»: Қонунларни оёқости қилган масъуллар ҳам жазоланадими?

·       «Кенжаев иши»нинг давоми: «Aurum-898» тунги клуби яна бир қўриқчисига ҳукм ўқилди

·       Мурожаатдан сўнг: суд Чуст туман ҳокимининг шикоятини қабул қилишни рад этди

 

Суриштирувлар ва репортажлар

·       Бузиб ташланган Ezidyor ресторани эгаси ўзига ваъда қилинган бинони олишга уринмоқда

·       Навоийда бошқача «қонунлар» амалдами ёхуд Конимех ҳокими нимани хаспўшламоқчи?

·       «Адабиёт ноғора, ижодкор эса ноғорачига ўхшаб қолиши керак эмас» - шоир Мирзо Кенжабек билан суҳбат

·       Ҳудудий электр тармоқлари: узилишларни режалаштириш ва олдиндан эълон қилишнинг иложи йўқ

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

·       Қиролича Борис Жонсонни бош вазир этиб тайинлади. Жонсон Буюк Британия 31 октябрда ЕИдан чиқиб кетишини ваъда қилди

·       Атамбоев Россиядан жўнатилган махсус самолётда Москвага учиб кетди

·       Эрдўған: санкциялар орқали таҳдид қилиш Туркияни ўз йўлини ўзгартиришга мажбур қила олмайди

·       Руҳоний: Эрон Ҳурмуз бўғозида тартибсизликлар уюштирилишига йўл қўймайди

·       Хитой ташқи кучлар Ҳонгконг масаласида «оғизларини юмишига» умид қилишини билдирди

·       Ҳонгконгда намойишчиларга ҳужум қилувчи шафқатсиз тўда пайдо бўлди

·       Япония Фукусимадаги иккинчи АЭСни бузиб ташламоқчи

 

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

·       Таймазовдан яна бир Олимпия олтин медали олиб қўйилди. У бу сафар қарор устидан арз қилмоқчи

·        «Локомотив» янги футболчиларни таништирди, уларнинг орасида никарагуалик ҳужумчи бор

·       Боксчи Дадашев оғир жароҳатдан вафот этди – жангни тўхтатишга уни зўрға кўндиришган эди

·       Халқаро Чемпионлар Кубоги. «Реал» «Арсенал»ни, «Бавария» «Милан»ни енгди ва бошқа натижалар

Top