Ўзбекистон | 22:13 / 16.09.2019
26995
7 дақиқада ўқилади

Рокировка қилинган прокурорлар, пахта ва ғалла етиштиришда янгиликлар, қирғиз-тожик чегарасида отишма ҳамда куннинг бошқа хабарлари

 Якунланиб бораётган 16 сентябрь, душанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

·       Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилиш ҳақидаги қонунни имзолади

·       Президент Россия Давлат думаси раисини қабул қилди

·       Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси раҳбарини қабул қилди

·       Валентина Матвиенко Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда 

 

Тайинловлар ва ўзгаришлар

·       Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланди

·       Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди

·       Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқармасига бошлиқ тайинланди

·       Вазирлар Маҳкамаси аппаратида янги таркибий тузилма ташкил этилади

·       «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раисининг янги ўринбосари тасдиқланди

·       Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида янги лавозим жорий этилади

 

Иқтисодиёт

·       Рақобат тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинади

·       1 октябрдан автомобиль сотиб олганлик учун йўл жамғармасига амалга ошириладиган йиғим тўловида ўзгариш юз беради

·       Долларнинг расмий курси 9400 сўмдан ошди

·       Минтақавий экспортни оширишга доир чора-тадбирлар режаси тасдиқланди

 

Фермерлар ва қишлоқ хўжалиги

·       Фермерларга ортиқча етиштирилган пахта ва бошоқли донни мустақил сотиш ҳуқуқи берилади

·       Ўзбекистон пахта ва ғалла бўйича давлат харидларидан тўлиқ воз кечишни режалаштиряпти

·       Ғалла бозорида давлат интервенция механизми ишлаб чиқилади

·       Ер участкаларини ажратишнинг янги тизими жорий этилиши кутиляпти

·       Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йилга мўлжалланган стратегияси тасдиқланади

·       Қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришда давлат бошқаруви тизими ислоҳ қилинади

 

Жамият

·       Ўзбекистонда аҳолининг неча фоизи тўйиб овқатланмаслиги маълум бўлди

·       Ижтимоий сўровнома: ҳафтасига қанча миқдорда гўшт истеъмол қиласиз?

·        «Судлар одамларни сарсон қилиш учун эмас, адолат учун хизмат қилиши керак»

·       Ҳарбий хизматни ўташнинг янгиланган тартиби тасдиқланди

·       «Дунё» ахборот агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

·       Масофавий таълим шакли Ўзбекистонда тан олинмайди. Қўшни давлатлар университетларида ўқиётган ёшлар муаммолари

 

Интервьюлар, репортажлар

·       Қаршидаги маҳалла муаммолари ечим топмади: ўқувчилар бу йил ҳам лой кечиб мактабга қатнайди(ми?)

·       ХДП: «Истеъмол саватчаси»ни белгилашда иқлим шароити ва миллий анъаналарни ҳисобга олиш муҳим

·       Мурожаат натижаси: Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан бева аёлнинг компенсация пули тўлаб берилди

·       «Деҳқончилигимизга қирон келди» — Урганч тумани аҳолиси томорқаларни зах босиб кетаётганидан азият чекмоқда

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

·       Зеленский асосий вазифаси Донбассда тинчлик ўрнатиш ва Қримни қайтариб олиш эканлигини маълум қилди

·       Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма юз берди, бир ҳарбий ҳалок бўлди

·       Трамп АҚШ Яқин Шарқ нефти ва газига муҳтож эмаслигини айтди

·       Францияда дунёдаги энг оғир олмали пирог пиширилди

·       «Бош вазир бўлсангиз, улар ўта хавфли» — Сноуден амалдорларга WhatsApp ва Telegram’дан фойдаланмасликни тавсия қилди

·       Brent нефти Саудия Арабистонидаги ҳужумлардан кейин 14 фоизга қимматлашди

 

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

·       Рустам Ассакалов жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига иккинчи медални қўшиб қўйди

·       Ўзбекистонлик талабалар Жанубий Кореяда халқаро футбол мусобақаси чемпиони бўлди

·       Нурмагомедов Порьега берган ваъдаси устидан чиқди

·       ОАВ: Шумахер Париждаги касалхонани тарк этди

Мавзуга оид