Бокс бўйича Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида тўққизинчи кун беллашувлари якунланди ва Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна икки вакили чорак финалга йўлланма олди. 

Дастлаб, -81 килограмм вазн тоифасидаги Дилшодбек Рўзметов нимчорак финалда руминиялик Андреи Арадауга қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов (+91 кг) украиналик Цонте Рогавага қарши жанг қилиб ғалаба қозонди ва кейинги босқичга чиқди.

Шу тариқа чорак финалга йўл олган ўзбекистонлик боксчилар сони беш нафарга етди. 

Бунгача Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Шаҳобиддин Зоиров, -57 кг вазн тоифасидаги Миразиз Мирзахалилов ва -69 килограмм вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров чорак финал йўлланмасини қўлга киритишганди.

Терма жамоанинг уч вакили эса турнирдаги иштирокини эрта якунлади. Бироз олдинроқ, -91 кг вазн тоифасидаги Санжар Турсунов ҳиндистонлик Санжит Санжитга ютқазиб, турнирдаги иштирокини якунлади. Унгача -75 кг вазн тоифаси вакили Фанат Қаҳрамонов ва -63 кг вазн тоифасидаги Элнур Абдураимов