Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla ўқ ўтмайдиган электропикапини намойиш этди
Американинг Tesla компанияси ўзининг Cybertruck деб номланган ўқ ўтмайдиган электр пикапини намойиш этди.
Автомобиль корпуси зангламайдиган мустаҳкам пўлатдан тайёрланган, машина ойналари зирҳланган. Тақдимотда Tesla раҳбари Илон Маск пикапнинг мустаҳкамлигини намойиш этишни сўради — машина куволда зарбасига дош берди.
Автомобиль учта версияда — бир, икки ва учта мотор билан чиқарилади. Аккумулятор қуввати мос равишда 400, 500 ва 800 километр масофага етади.
Маскнинг сўзларига кўра, пикап 2,9 сония ичида тезлигини соатига 96,6 километрга етказиши мумкин. Энг арзон модель 39,9 минг, ўрта модель 49,9 минг ва юқори модель 69,9 минг доллар туради.
Cybertruck пикапини ишлаб чиқариш 2021 йил охиридан бошланади.







Мавзуга оид
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
07:48 / 24.05.2026