Олий Мажлис Сенатининг бугун, 30 ноябрь куни бўлиб ўтган 24-ялпи мажлиси якунланди. 19 та масала муҳокама қилинган йиғилиш Сенатнинг  веб сайти, YouTube ва Facebook`даги каналларида онлайн режимида трансляция қилиб борилди.

Ялпи мажлис Сенат раиси Танзила Норбоеванинг кириш сўзи билан бошланди. Сенат раиси раҳбарларнинг халқ учун очиқлиги, жамиятнинг барча соҳаларида очиқлик – бугунги кун талаби эканини айтиб, бундан бошқа йўл йўқлиги, шу сабабли бунга кўникиб, ишни қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.

Танзила Норбоева, шунингдек, раҳбарларнинг аввалги ёпиқлиги, одамлар билан, айниқса, ОАВ вакиллари билан мулоқотга чиқмаслигини қоралади. Унинг айтишича, раҳбарлар халқимиз билан, журналистларимиз билан мулоқот қилишни одат қилиши, муомала маданиятига, этика қоидаларига қатъий амал қилиши зарур.

Шундан сўнг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. Бу борада Ҳукумат аъзоларининг маърузалари тингланди, сенаторларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Жумладан, Сенат раиси Бош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоровга мурожаат қилиб, давлат дастурлари учун маҳаллий бюджет маблағи етиш-етмаслигини сўради.

Бош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров

Мажлисда, Ўзбекистоннинг асосий ташқи қарзи ОТБ, Жаҳон банки, Хитой ва Япония ҳиссасига тўғри келиши, келгуси йилдан мактаблар ва боғчаларда иш ҳақи республика бюджетидан молиялаштирилиши