
«Гринпис» маълумотларига кўра, Фукусимадаги J-Village стадиони атрофидаги ер сиртида радиация даражаси соатига 71 микрозивертга етган, бу эса 2011 йилда “Фукусима-1” атом электр станциясида юз берган авариягача бўлган даражадан 1775 марта юқорироқдир. Ўшанда радиация даражаси соатига 0,04 микрозиверт бўлган.
Таъкидланишича, «Гринпис» 18 ноябрда Япония атроф-муҳит вазири Синдзиро Коидзумига Олимпия объектида одамларни радиациядан ҳимоялаш учун тезкор чоралар кўриш талаби билан мактуб йўлланган. Мактуб нусхалари шунингдек Халқаро Олимпия қўмитаси ва Япония Миллий Олимпия қўмитасига ҳамда Фукусима губернаторига йўлланган.

«Гринпис» мутахассислари спорт мажмуаси атрофидаги радиацияни янгитдан ўлчаб, ҳукумат томонидан кўрилган чоралар қанчалик самарали бўлганини билишмоқчи.










